Ушбу саҳифада
Энг муҳим уч нуқта
Колумб Осиёга ғарбдан етишни мўлжаллаган; Американи излаш учун йўлга чиқмаган.
Мил бирлиги ҳақидаги машҳур изоҳ тарихчилар орасида баҳсли; уни ягона ва исботланган сабаб дейиш тўғри эмас.
Беруний океан ортида ер бўлиши мумкинлигини тахмин қилган; Американи харитага туширмаган.
У нимани излаган?
Колумбнинг кундалиги Осиё ва Ҳиндистон томонга ғарбий денгиз йўлини излаш ниятини кўрсатади. 1492 йил октабрда Кариб оролларига етиб келган.
“Американи топди” Европа харитачилиги нуқтайи назаридан ишлатилади. У ерларда ундан олдин ҳам халқлар яшаган; видео буни алоҳида айтади.
Мил масаласи қанчалик аниқ?
Ал-Фарғоний китобидаги бир даража узунлигига оид қиймат Европа илмий муҳитида маълум бўлган. Колумб Ер ўлчамини ва Осиёгача масофани камайтириб ҳисоблаган.
Видеодаги “араб милини Рим мили деб ўқиди” жумласи тарихдаги машҳур, лекин баҳсли тушунтиришни қатъийроқ айтган. Колумбнинг ҳисобига Осиё кенглиги ҳақидаги бошқа тасаввурлар ҳам таъсир қилган. Фарғоний Колумб билан учрашмаган ва унинг хатоси учун масъул эмас.
Беруний нимани айтган?
Беруний маълум қуруқликдан ташқари океан ортида ҳам яшаш мумкин бўлган ер бўлиши эҳтимолини муҳокама қилган. Бу аниқ қитъа харитаси эмас.
“Американи олдиндан кашф этди” демаймиз. Колумб Берунийни ўқиганига ҳам далил кўрсатмаймиз. Видеодаги параллел ҳикоя уларнинг бевосита алоқасини англатмайди.
Америка ва Ойдаги номлар
1507 йилги харита янги қитъага “Америcа” номини қўллади. Ойда эса Алфраганус, Ал-Бируни ва Cоломбо номли кратерлар рўйхатдан ўтган.
Кратерларнинг номи тарихий шахслар ўзаро учрашганини ёки битта тадқиқотда ишлаганини англатмайди.
Материаллар ҳақида
Денгиз йўли, қитъа силуети ва ҳисоб анимацияси изоҳли схема. Колумб портрети кейинги даврга мансуб тахминий қиёфа; муқова тарихий сурат эмас.
Хато топдингизми?
Аниқ хато ёки яхшироқ манба топсангиз, даъво ва ҳаволасини юборинг. Текшириб, зарур бўлса ушбу саҳифани санаси билан тузатамиз.
Instagram орқали ёзинг


